Skip to content

Кимки мунажжимликдан бир озгина ўрганса, демак у сеҳрдан бир оз ўрганибди. Зиёда бўлгани зиёда бўлаверади», дедилар».(Яъни мунажжимлиги кўпайгани сайин сеҳргарлиги ҳам кўпаяди)

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"Кимки мунажжимликдан бир озгина ўрганса, демак у сеҳрдан бир оз ўрганибди. Зиёда бўлгани зиёда бўлаверади», дедилар».(Яъни мунажжимлиги кўпайгани сайин сеҳргарлиги ҳам кўпаяди)

«من اقتبَسَ علْمًا مِنَ النُّجُومِ اقْتبَسَ شُعبَة مِن السِّحرِ، زادَ ما زادَ».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким юлдуз ва буружлар илмини ўрганса, унинг ҳаракатларини, кириши ва чиқишини ердаги фалончининг келажакда ўлими, ҳаёти, касал бўлиши ва шу каби нарсаларга далил қилишни ўрганса, дархақиқат сеҳрнинг бир қисмини ўрганибди. Инсон бу илмдан қанча кўп ўрганса, дархақиқат, сеҳрдан ўшанча кўпайтирибди.

Сўзларнинг маъноси

من اقتبسَ: من تعلّم.

شعبة: طائفة وقطعة.

Ҳадиснинг фойдалари

Юлдузларга суяниб келажакдаги нарсаларни хабар бериш, яъни мунажжимликнинг ҳаромлиги. Чунки у ғайб илмини даъво қилишдир.

Ҳаром мунажжимлик тавҳидга зид бўлган сеҳрнинг туридандир. Қиблани, бирор томонни ёки мавсумлар ва янги ой киришини билиш учун қараш бундан мустаснодир.

Мунажжимликни қанча кўп ўрганса, сеҳр бутоқларидан шунча кўп ўрганади.

Аллоҳ таоло ўз китобида зикр қилгандай юлдузларнинг уч фойдаси бордир: Осмон учун зийнат, йўл топиш учун аломат ва шайтонларга отиладиган ўқ.

Манбалар

Сунани Абу Довуд (6/ 50) (3905).

Сунани Ибн Можа (4/ 670) (3726).

Муснади Аҳмад (3/ 454) (2000).

Яна... (4)

الجديد في شرح كتاب التوحيد.

للقرعاوي (ص230).

الملخص في شرح كتاب التوحيد.

للفوزان (ص206).