Skip to content

Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилишгина бор

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:

«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилишгина бор».

«إِنَّ بَيْنَ الرَّجُلِ وَبَيْنَ الشِّرْكِ وَالْكُفْرِ تَرْكَ الصَّلَاةِ».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозни тарк қилишдан қайтардилар. Киши ва ширкка ёки куфрга тушиб қолиш ўртасида фақат намозни тарк қилиш туради. Намоз ислом рукнларининг иккинчиси ва исломда унинг қадри улуғ. Ким уни вожиблигини инкор қилса, кофир бўлишига уламолар ижмоъ қилишган. Ким эътиборсиз ва такасалтанглик қилиб барча намозларни ташласа ҳам кофир экалигига саҳобалар ижмоъ қилгани нақл қилинган. Ким баъзида ўқиб баъзида тарк қилса шу таҳдид остига тушиб қолиш эҳтимоли бор.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Намознинг аҳамияти ва унга махкам бўлиш лозимлиги. Чунки намоз иймон ва куфр ўртасини ажратиб турадиган амал.

Намозни тарк қилиш ва зое қилишдан қаттиқ огоҳлантириш.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (1/ 88) (82).

Яна... (2)

المفهم لما أشكل من تلخيص كتاب مسلم (1/ 271).

البحر المحيط الثجاج في شرح صحيح الإمام مسلم بن الحجاج (2/ 622).