56 : 8
فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ
Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!
Explanation & meanings · 1
- Ўнг томон эгалари ҳаёти дунёдан иймон-эътиқод билан ўтганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи-аъмоллари ўнг томонларидан берилиб, жаннат неъматларига сазовор бўлган саодатманд кишилардир. Чап томон эгалари эса ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи-аъмоллари чап томонларидан берилиб, дўзахга гирифтор бўлган бадбахт кимсалардир.