Skip to content

Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:

«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)».

«حَقُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ خَمْسٌ: رَدُّ السَّلَامِ، وَعِيَادَةُ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعُ الْجَنَائِزِ، وَإِجَابَةُ الدَّعْوَةِ، وَتَشْمِيتُ الْعَاطِسِ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги баъзи ҳақларини баён қилмоқдалар. Бу ҳақлардан биринчиси: Салом берганда алик олиш. Иккинчиси: Бетоб бўлганни кўргани бориб, холидан хабар олиш. Учинчиси: Вафот этганнинг уйидан жанозаси ўқиладиган жойигача, сўнгра қабристонгача бориб, дафн қилингунча жанозасида қатнашиш. Тўртинчиси: Агар тўйга ёки бошқа бир муносабатга чақирса, ўша жойга бориш. Бешинчиси: Акса урганга ташмит айтиш, яъни акса урган киши ҳамд айтса, унга «ярҳамукаллоҳ» дейиш. Акса урган киши ташмит айтганга «яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу баалакум», дейиши.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Мусулмонлар орасидаги ҳақларни кучайтиришдаги ва ўрталаридаги биродарлик ва ўзаро муҳаббатни мустаҳкамлашдаги Ислом динининг улуғворлиги.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (2/ 71) (1240).

Саҳиҳи Муслим (4/ 1704) (2162).

Яна... (10)

كنوز رياض الصالحين.

لمجموعة من الباحثين (4/ 512).

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (1/ 327).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

مجموعة من الباحثين (1/ 253).

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (2/ 591).

بهجة قلوب الأبرار.

لابن سعدي (ص81).