Skip to content

Ким таҳорат олса ва таҳоратни мукаммал қилса, жасадидан хатолари чиқади, токи уларнинг охири тирноқлари остидан чиқиб кетади», дедилар

Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Ким таҳорат олса ва таҳоратни мукаммал қилса, жасадидан хатолари чиқади, токи уларнинг охири тирноқлари остидан чиқиб кетади», дедилар».

«مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ خَرَجَتْ خَطَايَاهُ مِنْ جَسَدِهِ حَتَّى تَخْرُجَ مِنْ تَحْتِ أَظْفَارِهِ».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким таҳоратни суннат ва одобларига риоя қилиб олса, таҳорат ёмонликлар ва хатолари ўчирилишига, ҳаттоки қўли ва оёқларининг тирноқлари орасидаги гуноҳлари ҳам ювилишига сабаб бўлишини хабар бердилар.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Таҳоратнинг суннат ва одобларига эътибор бериб амал қилишга ундамоқ.

Таҳоратнинг фазилати. У кичик гуноҳларга коффоратдир. Катта гуноҳларга келсак, уларга тавба қилиш лозим.

Хатолар ўчирилишинг шарти, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баёнлаганларидек таҳоратни комил қилиб, эътиборсизлик қилмасдан олиш.

Бу ҳадисдаги гуноҳлар ювилиши катта гуноҳлардан четланиб, улардан тавба қилишга боғланган. Аллоҳ таоло айтадики: «Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда бўлсангиз, гуноҳларингизни кечирамиз».

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (1/ 216) (245).

Яна... (6)

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (5/ 9).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

لمصطفى الخِن وغيره (2/ 763).

بهجة الناظرين.

سليم الهلالي (2/ 247).