Skip to content

Сизлар Раббингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасиз. У зотни кўришда талашиб-тортишмайсиз

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик, тўлин ойга қараб туриб дедилар: «Сизлар Раббингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасиз. У зотни кўришда талашиб-тортишмайсиз. Агар кун чиқиши ва кун ботишидан олдинги намозни ўқий олсанглар, ўқинглар!», дедилар. Сўнгра: «Раббингизга қуёш чиқишидан олдин ва қуёш ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айтинг», оятини ўқидилар.

كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَنَظَرَ إِلَى الْقَمَرِ لَيْلَةً -يَعْنِي الْبَدْرَ- فَقَالَ: «إِنَّكُمْ سَتَرَوْنَ رَبَّكُمْ كَمَا تَرَوْنَ هَذَا الْقَمَرَ، لَا تُضَامُونَ فِي رُؤْيَتِهِ، فَإِنِ اسْتَطَعْتُمْ أَنْ لَا تُغْلَبُوا عَلَى صَلَاةٍ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا فَافْعَلُوا» ثُمَّ قَرَأَ: «{وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ الْغُرُوبِ}»

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Саҳобалар бир туни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдилар. У ўн тўртинчи кеча эди. Мўминлар Раббиларини кўзлари билан шубҳасиз кўрадилар. У Зотни кўрар чоғларида қийналмай, машаққатсиз, тиқилмасдан кўрадилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бомдод ва аср намозларидан чалғитадиган нарсаларни йўқ қила олсанглар, қилинглар! Уларни жамоат билан ўз вақтида бажаринглар! Шу нарса Аллоҳ азза ва жалланинг юзини кўриш сабабларидандир», дедилар. «Раббингизга қуёш чиқишидан олдин ва қуёш ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айтинг», деган оятни ўқидилар.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Иймон аҳли жаннатда Аллоҳ таолони кўришлари ҳақида хушхабар.

Таъкидлаш, қизиқтириш ва мисол келтириш: даъват услубларидандир.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 115) (554).

(6/ 139) (4851).

Саҳиҳи Муслим (1/ 439) (633).

Яна... (12)

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (2/ 259).

تذكرة المؤتسي شرح عقيدة الحافظ عبد الغني المقدسي.

لعبدالرزاق البدر (ص177).

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (6/ 734).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

لمصطفى الخِن وغيره (2/ 776).

كنوز رياض الصالحين.

لمجموعة من الباحثين (13/ 271).

تطريز رياض الصالحين.

لفيصل آل مبارك (ص1091).