Skip to content

Токи сизлардан бирингиз мени отаси, фарзанди ва бошқалардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди», дедилар

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Токи сизлардан бирингиз мени отаси, фарзанди ва бошқалардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди», дедилар».

«لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмон банда У зотни онаси, отаси, боласи, қизи ва бошқа барча инсонлардан кўпроқ яхши кўрмагунча тўлиқ иймонли бўлмаслигини хабар бердилар. Бу муҳаббат У зотга итоат қилишни, ёрдам беришни ва осийлик қилмасликни ўз ичига олади.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш ва У зотга бўлган муҳаббатни барча махлуқларнинг муҳаббатидан устун қўйиш вожиблиги.

Расулуллоҳнинг суннатларига ёрдам бериш ва молу жонни шунинг йўлида сарфлаш, муҳаббат комиллигининг аломатларидандир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат – буюрган нарсаларига итоат, хабарларини тасдиқлаш, қайтарган нарсаларидан четланиш ва у кишига эргашиб бидъатларни тарк этишдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақлари барча инсонлар ҳаққидан улуғроқдир. Чунки У зот залолатдан ҳидоятга чиқишимизга ва дўзахдан қутилиб жаннатга киришимизга сабабчи бўлган кишидирлар.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 12) (15).

Саҳиҳи Муслим (1/ 67) (44).

Яна... (7)

فتح الباري لابن رجب (1/ 48).

الجديد في شرح كتاب التوحيد.

للقرعاوي (ص281).

الملخص في شرح كتاب التوحيد.

للفوزان (ص252).

القول المفيد على كتاب التوحيد.

لابن عثيمين (2/ 50).