Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 10

Filtrlarni tozalash
«Яхшилик – чиройли хулқдир. Гуноҳ – кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир», – дедилар.
Саҳиҳ Биринчи ҳадисни Имом Муслим, иккинчи ҳадисни Имом Аҳмад ва Доримий ривоят қилган.
«Кучли мўмин заиф – кучсиз мўминдан афзал ва Аллоҳга суюклироқдир. Ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сен (эй мўмин) ўзингга манфаат келтирадиган нарсаларга ҳарис бўл! Аллоҳдан мадад тилаган ҳолингда (доимо ҳаракатда бўлгин), ожизлик (дангасалик ва сусткашлик) қилмагин! Бошингга бирор мусибат тушса «агар мен фалон чорани кўрганимда бундай мусибат тушмас эди», – демагин, балки, «Аллоҳнинг тақдирида битиб қўйилган иш содир бўлди, У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширди», – дегин! (Аллоҳга таслим бўлиб, тақдирига рози бўлиб, яна илм билан амал қилишда, сабабларни бажариш билан ҳаракатда давом этавергин). Зеро «Агар, агар …» дейиш (ўтиб кетган ишларга афсус-надомат чекиб, сабабчиларни маломат қилиб ўтиравериш) шайтоннинг ишларига йўл очади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам жаҳаннамдадир»,– деганларида мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, мана бу-ку қотил, ўлдирилганнинг айби нима?»,- дедим. У зот: «Чунки у ҳам шеригини ўлдирмоқчи бўлган эди»,– дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Аллоҳ таоло: «Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Кимки бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман», деди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга ҳам, бойлигингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»,— дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Токи сизлардан бирингиз мени отаси, фарзанди ва бошқалардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ва гуноҳ ҳақида сўрадим. Шунда: «Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун деб эътибор қилинади. Кимнинг ҳижрати бирон дунё матоҳини қўлга киритиш ёки бирон аёлни никоҳлаб олиш учун бўлган экан, бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўша учундир».
Саҳиҳ Муҳаддислар имомлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизбаҳ ал-Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Найсобурийлар тасниф қилинган китобларнинг энг саҳиҳи бўлмиш «Саҳиҳ» тўпламларида ривоят қилганлар.