Skip to content

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг пайғамбари», деб гувоҳлик беришга, намозни барпо қилишга, закотни адо этишга, қулоқ солиб итоат этишга ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилишга байъат бердим

Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтадилар:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад У Зотнинг пайғамбари», деб гувоҳлик беришга, намозни барпо қилишга, закотни адо этишга, қулоқ солиб итоат этишга ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилишга байъат бердим».

بَايَعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى شَهَادَةِ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلاَةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالسَّمْعِ وَالطَّاعَةِ، وَالنُّصْحِ لِكُلِّ مُسْلِمٍ.

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қуйидаги ишларни бажаришга аҳду паймон берганлари ҳақида хабар бердилар: Тавҳид, куну тун беш маҳал фарз намозни шарт, рукн, вожиб ва суннатларига риоя қилиб қоим қилишга, бойликдаги вожиб ибодат бўлган закотни ўз ҳақдорларига беришга, бошлиқларга итоат этишга, ҳар бир мусулмонга насиҳат қилиш. Насиҳат - мусулмонга манфаат олиб келишга, унга яхшилик етишига ҳарис бўлиш ва ундан сўз ва амал орқали ёмонликни даф қилиш.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Намоз ва закотнинг аҳамияти ҳамда улар Ислом рукнларидан бир рукн эканлиги.

Мусулмонлар бир бирига холис ва насихатгўй бўлишларининг аҳамияти. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан шу ишга байъат олдилар.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 111) (524).

(3/ 72) (2157).

Саҳиҳи Муслим (1/ 75) (56).

Яна... (8)

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (1/ 272).

تطريز رياض الصالحين.

لفيصل آل مبارك (ص145).

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (2/ 398).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

لمجموعة من الباحثين (1/ 206).