ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَصَدُّواْ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ أَضَلَّ أَعۡمَٰلَهُمۡ
Кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ йўлидан тўсган кимсаларнинг амалларини (Аллоҳ) зое кетказур.
- Ушбу оятда ўзлари иймонсиз бўлиб, бошқаларни ҳам дин-иймон йўлидан тўсадиган кимсалар агар яхши амалларни қилсалар ҳам, уларга ҳеч қандай ажр-савоб берилмаслиги баён этилди.