47 : 26
ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَالُواْ لِلَّذِينَ كَرِهُواْ مَا نَزَّلَ ٱللَّهُ سَنُطِيعُكُمۡ فِي بَعۡضِ ٱلۡأَمۡرِۖ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ إِسۡرَارَهُمۡ
Бунга (яъни, куфрга қайтиб кетишларига) сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани (Қуръонни) ёмон кўрган кимсаларга: «Биз айрим ишларда сизларга итоат этамиз», деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сирлари)ни билур.
Explanation & meanings · 1
- Мунофиқлар мусулмонларга қарши яҳудийлар билан баъзи бир режаларни хуфёна тузиб юрар эдилар. Мазкур оятда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига уларнинг сирларини ошкор қилди.