46 : 10
قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ إِن كَانَ مِنۡ عِندِ ٱللَّهِ وَكَفَرۡتُم بِهِۦ وَشَهِدَ شَاهِدٞ مِّنۢ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ عَلَىٰ مِثۡلِهِۦ فَـَٔامَنَ وَٱسۡتَكۡبَرۡتُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ
Айтинг: («Эй мушриклар), хабар берингиз-чи, агар (ушбу Қуръон) Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва Бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у (Қуръон)нинг ўхшаши (ёлғиз Аллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, иймон келтирса-ю, сизлар (унга иймон келтиришдан) кибр-ҳаво қилсангизлар (яъни, сизлар энг золим одамлар бўлиб қолмайсизларми?!) Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас!»
Explanation & meanings · 1
- Муфассирлар айтишларича, «Бани Исроил қавмидан бўлган гувоҳ» — яҳудий Абдуллоҳ ибн Салом бўлиб, у киши Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг олдиларига келиб, Қуръони Карим оятларини эшитгач ва бир неча саволларига Расулуллоҳдан аниқ жавоблар олгач, дарҳол Қуръоннинг илоҳий Китоб эканига, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига иймон келтирган экан.