41 : 36
وَإِمَّا يَنزَغَنَّكَ مِنَ ٱلشَّيۡطَٰنِ نَزۡغٞ فَٱسۡتَعِذۡ بِٱللَّهِۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ
Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздириб (мазкур хислат эгаси бўлишдан қайтармоқчи бўлса), у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг. Зеро, У эшитгувчи, билгувчи Зотдир.
Explanation & meanings · 1
- Мазкур оятларда Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин мусулмон учун зарур бўлган гўзал фазилатларни баён қилди. Қуйидаги оятларда энди Ўзининг қудрат ва етук ҳикматига далолат қиладиган оят-аломатларни келтириб, ёлғиз Ўзигина маъбудликка лойиқ Зот эканлигини уқтиради.