Skip to content

Фарзларни ўз аҳлига беринглар, ортиб қолгани эса энг яқин эркак кишигадир», – дедилар

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Фарзларни ўз аҳлига беринглар, ортиб қолгани эса энг яқин эркак кишигадир», – дедилар.

«أَلْحِقُوا الفَرَائِضَ بِأَهْلِهَا، فَمَا بَقِيَ فَلِأَوْلَى رَجُلٍ ذَكَرٍ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам меъросни тақсимлаётганларни Аллоҳ хоҳлагандай, шариат асосида одил равишда тақсимлашга буюрдилар. Аллоҳ белгилаб берган фарз эгаларига ўз ҳиссаларини берсин. Ҳиссалар – учдан икки, учдан бир, олтидан бир, ярим, тўртдан бир ва саккиздан бир бўлиб бўлинади. Бўлиниб битгач қолгани маййитга энг яқин эркакларга берилади ва уни «Асоба» деб номлайдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

Ҳадис меросни бўлишдаги қоида.

Меросни тақсимлаш фарз эгаларидан (белгиланган улуш соҳибларидан) бошлаш билан амалга оширилади.

Фарзлардан кейин қолган нарса «Асобага» тегишлидир.

Аввало энг яқинни сўнгра ундан кейингисини муқаддам (устун) қўйиш лозим. Шунинг учун, ота каби яқин «Асоба» мавжуд бўлганда, амаки каби узоқ «Асоба» мерос олмайди.

Агар фарзлар (белгиланган улушлар) меъросни тўлиқ эгалласа, яъни, ундан ҳеч нарса қолмаса, «Асобага» ҳеч нарса берилмайди.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (8/ 152) (6737).

Саҳиҳи Муслим (3/ 1233 - 1234) (1615).

Яна... (8)

فتح الباري.

لابن حجر (12/ 28).

الإلمام بشرح عمدة الأحكام.

لإسماعيل الأنصاري (2/ 53).

تيسير العلام شرح عمدة الأحكام.

لعبد الله البسام (ص554).

خلاصة الكلام شرح عمدة الأحكام.

لفيصل آل مبارك (ص276).