Skip to content

Мен етти аъзоим билан сажда қилишга буюрилдим. Улар

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Мен етти аъзоим билан сажда қилишга буюрилдим. Улар: пешона, бурун(га ишорат қилдилар), икки кафт, икки тизза ва икки оёқнинг бармоқлари (остки қисми). Кийимлар ва сочни ўз ҳолига қўямиз», – дедилар».

«أُمِرْتُ أَنْ أَسْجُدَ عَلَى سَبْعَةِ أَعْظُمٍ: عَلَى الْجَبْهَةِ وَأَشَارَ بِيَدِهِ عَلَى أَنْفِهِ، وَالْيَدَيْنِ، وَالرُّكْبَتَيْنِ، وَأَطْرَافِ الْقَدَمَيْنِ، وَلَا نَكْفِتَ الثِّيَابَ وَالشَّعَرَ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини жисмининг етти аъзоси билан сажда қилишга буюрганини баёнладилар. Улар: Биринчиси: пешона – юзнинг кўз ва бурун устидаги қисми. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан бурунларига ишора қилган ҳолда бурун ҳам пешонанинг ҳукмини олишини баёнладилар. Сажда қилган одам бурни ерга тегиши кераклигини таъкидладилар. Иккинчи ва учинчи аъзо: икки қўл. Тўртинчи ва бешинчи: икки тизза. Олтинчи ва еттинчи: оёқнинг бармоқлари. Сочларимизни боғламасликка ва кийимларимизни сажда вақтида бирини иккинчисининг устига жамламасликка буюрдилар. Балки ерга тушиб туриши учун бўш қўямиз ва аъзолар билан сажда қиламиз.

Сўзларнинг маъноси

ولا نَكْفِت: الكَفت: الجَمع والضَّم.

Ҳадиснинг фойдалари

Намозда етти аъзода сажда қилиш вожиб.

Намозда кийимни ва сочни жамлаш макруҳ.

Намозхон намозда етти аъзосини ерга қўйиб машруъ қилинган зикрни ҳотиржам ҳолда айтиши лозим.

Сочни йиғиб олишдан қайтариқ эркакларга хос, чунки, аёл намозда сочини беркитишга буюрилган.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 162) (812).

Саҳиҳи Муслим (1/ 354) (490).

Яна... (12)

المنهاج شرح صحيح مسلم.

للنووي (4/ 206).

مرقاة المفاتيح شرح مشكاة المصابيح.

لعلي القاري (2/ 718).

سبل السلام شرح بلوغ المرام.

للصنعاني (1/ 270).

توضيح الأحكام مِن بلوغ المرام.

لعبد الله البسام (2/ 229).

فتح ذي الجلال والإكرام شرح بلوغ المرام.

لابن عثيمين (2/ 115).

منار القاري.

لحمزة قاسم (2/ 202).