Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар.
«لَا تَسُبُّوا الْأَمْوَاتَ، فَإِنَّهُمْ قَدْ أَفْضَوْا إِلَى مَا قَدَّمُوا».
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлганларни сўкиш ва обрўларини тўкиш ҳаром ва ёмон хулқ эканини хабар бердилар. Чунки улар солиҳ ёки ёмон амалларининг мукофот ёки жазосига етдилар ва шу билан бирга бу сўкиш уларга етмаслигини, балки тирикларга азият беришини хабар бердилар.
أفضوا إلى ما قدموا : صاروا إلى ما قدموا من أعمالهم.
Ҳадис ўлганларни сўкиш ҳаром эканлигига далилдир.
Ўлганларни сўкишни тарк этиш ва тирикларнинг ҳис туйғусини риоя қилиш, халқ ичидаги ўзаро душманлик ва ёмон кўришдан сақлайди.
Ўликларни сўкишдан қайтаришнинг ҳикмати шуки: улар қилган амалларининг жазоси ёки мукофотига етиб бўлдилар. Сўкиш фақат уларнин яқинларига зарар беради холос.
Инсон фойдасиз бўлган ишни айтмаслиги лозим.
Саҳиҳи Бухорий (2/ 104) (1393).
Яна... (6)
فتح ذي الجلال والاكرام بشرح بلوغ المرام.
لابن عثيمين (2/ 631).
منحة العلام في شرح بلوغ المرام.
لعبد الله الفوزان (4/ 385).
توضيح الأحكام من بلوغ المرام.
للبسام (3/ 277).