Skip to content

Уйларингизни қабристон қилиб олманглар. Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади», дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Уйларингизни қабристон қилиб олманглар. Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади», дедилар.

«لَا تَجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ مَقَابِرَ، إِنَّ الشَّيْطَانَ يَنْفِرُ مِنَ الْبَيْتِ الَّذِي تُقْرَأُ فِيهِ سُورَةُ الْبَقَرَةِ».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда инсонлар уйларини намоздан узиб, намоз ўқилмайдиган қабристон каби қилиб қўйишларидан қайтармоқдалар. (Шунинг учун суннат намозларини уйда ўқиш суннатдир. Уйларимизда нафл намозларни кўпроқ ўқир эканмиз кўпроқ файзу барака киради). Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочишини хабар бердилар.

Сўзларнинг маъноси

ينفر: يصد ويعرض إعراضاً بالغاً.

Ҳадиснинг фойдалари

Ибодатларни ва нафл намозларни уйда кўпайтириш мустаҳабдир.

Қабристонда жаноза намозидан ташқари бошқа намоз ўқиш жоиз эмас. Чунки у ширкка ва қабрдаги кишиларга нисбатан ғулувга василадир.

Саҳобалар наздида қабрларда намоз ўқиш ҳаромлиги кундек равшан эди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларни қабристонга ўхшатиб қўйишдан қайтардилар.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (1/ 539) (780).

Яна... (8)

بهجة الناظرين.

لسليم الهلالي (2/ 240).

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (4/ 682).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

لمصطفى الخِن وغيره (2/ 757).

مرقاة المفاتيح شرح مشكاة المصابيح.

لعلي القاري (4/ 1460).