Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 5

Filtrlarni tozalash
«Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам ўртасида иккига бўлдим, бандам сўраганини олади, агар банда: «Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн» (Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин), деса, Аллоҳ: «Бандам Менга ҳамд айтди», – дейди. «Ар-роҳманир- роҳийм» (Меҳрибон ва раҳмли), деса: «Бандам Менга сано айтди», –дейди. Агар: «Маалики явмиддин» (Қиёмат кунининг подшоҳи), деса: «Бандам Мени улуғлади», –дейди. Ва бошқа ҳадисда: «Ишни менга топширди», –дейилган. Агар банда: «Иййака наъбуду ва иййака настаъийн» (Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз), деса: «Мен билан бандам ўртасидаги нарса шу ва бандам сўраганини олади», –дейди. Агар: «Иҳдинас-сиротол- мустақийм, сиротал лазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим валлаззо-оллийн» (Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас) деса, Аллоҳ: «Мана шу бандам учун ва бандамга сўрагани», деб айтади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Уйларингизни қабристон қилиб олманглар. Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади», дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
" Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: (Буни) Аллоҳ ва Аллоҳнинг расули (мендан кўра) яхшироқ билишади!,- деб жавоб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу аалйҳи ва саллам: "Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: "оятал курсий эканлигини"-, айтдим (Бақара: 255). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўксимга уриб: "Аллоҳ номига қасамки, (бу) илм сенга муборак бўлсин!"-, дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Пайғамбар соллаллоҳу аалйҳи ва саллам ҳар кеча ётишларидан илгари кафтларини бирлаштирар, уларга "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин-наас" сўраларини ўқиб пуфлар, сўнгра, икки қўлларини қодир бўлганларича баданларига сурар эдилар. Силашни бошлари, юзлари ва (таналарининг) олд томонидан бошлаб, уч марта такрорлар эдилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ