Skip to content

Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади. Кофирнинг эса, бу дунёда Аллоҳ учун қилган ҳасанотлари туфайли қорни тўйдирилади. Охиратга кўчганда эса тақдирланадиган биронта яхшилиги бўлмайди", - дедилар.

«إِنَّ اللهَ لَا يَظْلِمُ مُؤْمِنًا حَسَنَةً، يُعْطَى بِهَا فِي الدُّنْيَا وَيُجْزَى بِهَا فِي الْآخِرَةِ، وَأَمَّا الْكَافِرُ فَيُطْعَمُ بِحَسَنَاتِ مَا عَمِلَ بِهَا لِلَّهِ فِي الدُّنْيَا، حَتَّى إِذَا أَفْضَى إِلَى الْآخِرَةِ، لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَةٌ يُجْزَى بِهَا».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг мўъминларга бўлган лутфи ҳамда кофирларга бўлган адолатини баён қилдилар. Мўминга келадиган бўлсак, қилган яхшиликларининг савоби камаймайди. Аксинча, дунёда қилган тоат-ибодати учун унга яхшилик берилади ва охиратда эса унинг савоби тўлиғи билан берилади. Шу вақтнинг ўзида у барча яхшиликларининг мукофотини фақатгина охиратда ҳам олиши мумкин. Энди кофирга келадиган бўлсак, Аллоҳ таоло унга бу дунёнинг ўзида қилган яхшиликларининг мукофотини беради. Охиратга кўчганида эса тақдирланадиган биронта мукофоти бўлмайди. Чунки икки дунёда фойда келтирадиган солиҳ амалнинг эгаси мўъмин бўлиши лозимдир.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Куфр ишлар билан ўлган одамга бирорта амал фойда бермайди.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (4/ 2162) (2808).

Яна... (3)

المفهم لما أشكل من تلخيص كتاب مسلم (1/ 460).

البحر المحيط الثجاج في شرح صحيح الإمام مسلم بن الحجاج (43/ 460).

شرح النووي على مسلم (17/150).