Skip to content
الشَّمس /

Oyat 10

91 : 10
الشَّمس Oyatlar 15
Sura · الشَّمس
Ўзбек · Mansour
91 : 10

وَقَدۡ خَابَ مَن دَسَّىٰهَا

Ва у (жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди.

Explanation & meanings · 1
  1. Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос томонидан (Аллоҳ у кишилардан рози бўлсин) ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом қачон юқоридаги оятларни тиловат қилсалар, бир тўхтаб Аллоҳ таолога бундай дуо қилар эканлар: «Аллоҳим, Ўзинг нафсимга — жонимга тақво ато этгин, Ўзинг унинг Эгаси — Хожасисан ва Ўзинг уни энг яхши поклагувчисан». Энди қуйидаги оятларда Самуд қабиласининг кирдикорлари баён қилинади. Улар ўзларига юборилган Пайғамбар Солиҳ алайҳиссаломни ёлғончи қилишиб, у зотдан мўъжиза талаб қилганларида Солиҳ алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг қудрати билан бир харсанг тошни тирик туяга айлантириб қўядилар ва Самуд қабиласининг одамларига у туяга бирон зиён-заҳмат етказмасдан, навбати келганда, суғориб туришни буюрадилар ва акс ҳолда ҳалокатга учрашлари ҳақида огоҳлантирадилар. Лекин у кофирлар пайғамбарнинг устидан кулишиб, туяни сўйиб ташлайдилар ва оқибатда барчалари ҳалок бўладилар. (Биз бу ҳодиса ҳақида аввалги сураларнинг изоҳларида ҳам айтиб ўтган эдик).