9 : 106
وَءَاخَرُونَ مُرۡجَوۡنَ لِأَمۡرِ ٱللَّهِ إِمَّا يُعَذِّبُهُمۡ وَإِمَّا يَتُوبُ عَلَيۡهِمۡۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٞ
Яна бошқа бир (гуруҳ, ғазотга чиқмаган)лар борки, улар Аллоҳнинг амрига қолдирилурлар — У зот Ўзи уларни ё азобга гирифтор қилар, ёки тавбаларини қабул қилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир.
Explanation & meanings · 1
- Улар уч нафар киши бўлиб, мунофиқ бўлганликлари учун эмас, балки дангасаликлари, танпарварликлари сабабли ғазотга чиқмаганлар ва бошқа мунофиқлар каби ёлғон узрлар ҳам айтмаганлар. Шундан кейин уларнинг тавбаларини қабул бўлиши ё қабул бўлмаслиги Аллоҳнинг амрига мавқуф бўлиб қолган ва бошқа мусулмонлар маълум муддатгача улар билан алоқаларини узганларки, бу ҳақда кейин келадиган оятларда яна зикр қилинади.