Skip to content
القَلَم /

Oyat 42

68 : 42
القَلَم Oyatlar 52
Sura · القَلَم
Ўзбек · Mansour
68 : 42

يَوۡمَ يُكۡشَفُ عَن سَاقٖ وَيُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ فَلَا يَسۡتَطِيعُونَ

Болдирлар очиладиган (яъни, оғир ҳисоб-китобга чоғланиладиган) ва улар (кофирлар) сажда қилишга чорланишиб, (лекин саждага) кучлари етмай қоладиган Кунни (эсланг)!

Explanation & meanings · 1
  1. Қиёмат куни ҳисоб-китоб шиддатли ва аҳвол оғир бўлади. Аллоҳ таоло халқлар ўртасида ҳукм қилиш учун келади, бир пайт У зотнинг мукаррам болдири очилади, бироқ бу махлуқларидаги бирон ҳолатга ўхшамайди. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Раббимиз болдирини очади ва ҳар бир мўмин ва мўмина Унга сажда қилади. Дунёда одамларга кўрсатиш ва эшиттириш учун риёкорона сажда қилган кимсаларгина қолади. Улар сажда қилмоқчи бўладилар-у, бироқ беллари (букилмайдиган) бир бутун қилиб қўйилади».