6 : 95
۞ إِنَّ ٱللَّهَ فَالِقُ ٱلۡحَبِّ وَٱلنَّوَىٰۖ يُخۡرِجُ ٱلۡحَيَّ مِنَ ٱلۡمَيِّتِ وَمُخۡرِجُ ٱلۡمَيِّتِ مِنَ ٱلۡحَيِّۚ ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ
Албатта, Аллоҳ дон ва уруғларни ёриб-ундиргувчидир. У зот ўликдан тирикни чиқарур, ўликни тирикдан чиқаргувчидир. Ана ўша зот Аллоҳдир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?!
Explanation & meanings · 1
- Уламоларнинг айтишларича, бу оят қайта тирилиш — Охират борлигига далилдир. Улар — уламолар: «Жонсиз нутфа ёки тухумдан инсон ёки паррандаларни чиқарган, инсон, паррандалардан эса ўша жонсиз нарсаларни чиқарадиган Аллоҳ шубҳасиз, тупроққа айланган жасадларни ҳам қайта тирилтиришга қодирдир, дейдилар.