2 : 71
قَالَ إِنَّهُۥ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٞ لَّا ذَلُولٞ تُثِيرُ ٱلۡأَرۡضَ وَلَا تَسۡقِي ٱلۡحَرۡثَ مُسَلَّمَةٞ لَّا شِيَةَ فِيهَاۚ قَالُواْ ٱلۡـَٰٔنَ جِئۡتَ بِٱلۡحَقِّۚ فَذَبَحُوهَا وَمَا كَادُواْ يَفۡعَلُونَ
(Мусо) айтди: «У зотнинг айтишича, у шундай сигирки, хор бўлиб Ер ҳайдамайди, у билан (сув ташиб) экин суғормайдилар, айбу нуқсонсиз, унда ўз рангидан бошқа ранг-бўёқ ҳам йўқ». Улар: «Энди ҳақиқатни айтдинг», дедилар-да, узоқ машаққатлар чекиб (ўша айтилган сифатларга эга бўлган сигирни топиб) сўйдилар.
Explanation & meanings · 1
- Мазкур оятлар мазмунидан бир ҳикматни англаш мумкин: одам бировга ишониб эътиқод қўйганидан кейин унинг амр-фармонини дарҳол бажариши лозим. Акс ҳолда унинг ўзига зарар бўлиши мумкин. Юқоридаги оятларда зикр қилинган кишилар кетма-кет берган саволлари натижасида шундай сифатли сигир сўйши лозим бўлдики, улар бундай сигирни излаб топиш учун озмунча қийналмадилар. Охири топганларида унинг эгаси бўлган кампир сигири учун жуда қиммат нарх — ўша сигирнинг териси тўла тилла талаб қилди ва улар бу нархга кўнишга мажбур бўлдилар. Агар фармон бўлиши билан дарҳол бир сигирни олиб қурбон қилганларида ўзларига осон бўлар эди.