Skip to content
الكَهف /

Oyat 24

18 : 24
الكَهف Oyatlar 110
Sura · الكَهف
Ўзбек · Mansour
18 : 24

إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُۚ وَٱذۡكُر رَّبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلۡ عَسَىٰٓ أَن يَهۡدِيَنِ رَبِّي لِأَقۡرَبَ مِنۡ هَٰذَا رَشَدٗا

Магар «Иншоаллоҳ – Аллоҳ хоҳласа», (денг! Бу сўзларни айтишни) унутиб қолдирган вақтингизда (ёдингизга тушиши билан): Парвардигорингизни зикр қилинг (яъни, «Иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд Парвардигорим мени бундан ҳам (яъни, Асҳобул-Каҳф воқеаси ҳақида хабар беришдан ҳам) яқинроқ (менинг ҳақ пайғамбар эканлигимга яхшироқ далолат қиладиган) Тўғри Йўлга ҳидоят қилса», денг!

Explanation & meanings · 1
  1. Муфассирлар ривоят қилишларича, бу икки оят нозил қилинишига қуйидаги воқеа сабаб бўлгандир, яҳудийлар қурайшлик арабларга: «Бориб Муҳаммаддан сўранглар-чи, агар ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлса, сизларга руҳ — жон ҳақида, Асҳобул-Каҳф ва Зул-қарнайн тўғрисида хабар берсин», деган эканлар. Улар келиб Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломдан шу ҳақда сўраганларида, у зот: «Эртага келинглар, албатта сизларга жавоб қилурман», дебдилару, «Иншоаллоҳ» сўзини қўшмабдилар. Шунда бир қанча вақт ваҳий келиши тўхтаб, сўнгра Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга бир танбеҳ бўлиб юқоридаги оятлар нозил бўлгандир.