Кабоирлар: Аллоҳга ширк қилиш, ота-онага оқ бўлиш, (бегуноҳ) нафсни ўлдириш ва ёлғон қасам»,— дедилар
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анхумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кабоирлар: Аллоҳга ширк қилиш, ота-онага оқ бўлиш, (бегуноҳ) нафсни ўлдириш ва ёлғон қасам»,— дедилар.
«الْكَبَائِرُ: الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ».
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам катта гуноҳлар ҳақида хабар бермоқдалар. Кабира, дунё ёки охиратда қаттиқ жазо билан қўрқитилган гуноҳдир. Биринчи: Аллоҳга ширк келтириш: Ибодатнинг бирор турини Аллоҳдан бошқага йўналтириш ва Аллоҳдан бошқани У Зотга хос бўлган рубубияти, улуҳияти ҳамда исм ва сифатида тенглаштириш. Иккинчи: Ота-онага оқ бўлиш: сўз ёки феъл билан уларга азият бериш ва уларга яхшилик қилмаслик. Учинчи: Зулм ва адоват қилиб бегуноҳ "нафсни ўлдириш". Тўртинчи: Ҳалокатли қасам: Ёлғонлигини била туриб ёлғон қасам ичиш. Бундай деб номланишининг сабаби, у эгасини дўзахга ёки гуноҳга йўлиқтиришидир.
...:
Жуда хатарли ва ҳалокатли бўлгани учун бу қасамнинг каффорати йўқ. Бу гуноҳ учун фақатгина тавба қилинади.
Ушбу тўртта гуноҳни зикр қилиш билан чекланиш фақат шуларгина катта гуноҳлигига эмас, балки, буларнинг гуноҳи улуғ эканига далолат қилади.
Гуноҳлар катта ва кичик гуноҳларга бўлинади. Катта гуноҳлар: Ҳар бир дунёда ҳад белгиланган, лаънатланган ёки охиратда дўзахга кириши билан таҳдидланган гуноҳдир. Катта гуноҳларнинг баъзилари баъзисидан каттароқ. Катта гуноҳлардан бошқалари кичик гуноҳлар.
Саҳиҳи Бухорий (8/ 137) (6675).
Яна... (7)
بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.
لسليم الهلالي (1/ 408).
رياض الصالحين للنووي (ص125) (337).
كنوز رياض الصالحين.
لمجموعة من الباحثين (5/ 610).
تطريز رياض الصالحين.
لفيصل آل مبارك (ص964).
Kitoblarda keltirilgan
7 KitoblarЯна... (7)
- رياض الصالحينرياض الصالحين مع فوائد وهدايات - 2«الكَبَائِرُ: الإشْرَاكُ بِالله، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَموسُ».
- رياض الصالحينرياض الصالحين مع فوائد وهدايات - 8«الْكَبَائِرُ: الإشْرَاكُ بِالله، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ».
- قاموس الكبائر موسوعة الكبائر - المجموعة الأولى«الإِشْرَاكُ بِاللَّهِ، وَعُقُوقُ الوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ» [118].
- قاموس الكبائر«الإِشْرَاكُ بِاللَّهِ، وَعُقُوقُ الوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ» [118].
- قاموس الكبائرموسوعة الكبائر - المجموعة الخامسة«الْإِشْرَاكُ بِاللَّهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ»
- قاموس الكبائرموسوعة الكبائر - المجموعة الخامسة«الْكَبَائِرُ: الْإِشْرَاكُ بِاللَّهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ»
- نبراس طالب (5)1«الكَبَائِرُ: الإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَاليَمِينُ الغَمُوسُ»