Сизларга гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?
Абу Бакроҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
уч марта: «Сизларга гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?» дедилар. «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!», дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар ва ёнбошлаб турган эдилар, тик туриб, ўтириб: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапириш», дедилар. Ана ўша гапни қайта-қайта такрорлайвердилар: «Қанийди, сукут қилсалар » деб қолдик».
«أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ؟» ثَلَاثًا، قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ» وَجَلَسَ وَكَانَ مُتَّكِئًا، فَقَالَ: «أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ»، قَالَ: فَمَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلْنَا: لَيْتَهُ سَكَتَ.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга энг катта гуноҳлар ҳақида хабар бердилар, сўнгра қуйидаги уч нарсани зикр қилдилар: 1. Аллоҳга ширк келтириш: Ибодатнинг бирор турини Аллоҳдан бошқага сарфлаш ва Аллоҳдан бошқани У Зотнинг рубубияти, улуҳияти ҳамда исм ва сифатларида тенглаштириш. 2. Ота-онага оқ бўлиш: сўз ёки феъл билан уларга азият бериш ва уларга яхшилик қилмаслик. 3. Ёлғон сўз, ёлғон гувоҳлик ҳам шу жумласидан: бировни молини олиш, обрўсига путур етказиш ёки шунга ўхшаш ишларни қилиш учун ёлғон ёки сохта сўз сўзлаш. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёлғон сўзнинг қабиҳ эканини ва унинг жамиятдаги ёмон асоратларидан огоҳлантириш учун кўп маротаба такрорладилар, ҳатто саҳобалар У зотга шафқат қилиб, безовта бўлмасликлари учун: «Сукут қилсайдилар», деб қолдилар.
ألا أنبئكم: أَلا أخبركم.
Гуноҳларнинг энг каттаси ширкдир. Чунки уни катта гуноҳларнинг бошида зикр қилдилар. Бу сўзни Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти тасдиқлайди: {Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур}.
Ота-она ҳаққининг улуғлиги, чунки уларнинг ҳақларини Аллоҳнинг хаққи билан боғладилар.
Гуноҳлар катта ва кичик гуноҳларга бўлинади. Катта гуноҳлар: Дунёда жазоси ўлароқ ҳад белгиланган, лаънатланган ёки охиратда дўзахга кириши билан таҳдидланган гуноҳдир. Катта гуноҳларнинг баъзилари баъзисидан каттароқдир. Катта гуноҳлардан бошқаси кичик гуноҳлар.
Саҳиҳи Бухорий (3/ 172) (2654).
(8/ 4) (5976).
(8/ 62) (6273-6274).
Саҳиҳи Муслим (1/ 91) (87).
Яна... (6)
عمدة الأحكام من كلام خير الأنام صلى الله عليه وسلم (ص257) (380).
شرح النووي على مسلم (2/ 81).
الإلمام بشرح عمدة الأحكام لإسماعيل الأنصاري (2/ 149).
تيسير العلام شرح عمدة الأحكام للبسام (ص703).
أعلام السنة المنشورة لاعتقاد الطائفة الناجية المنصورة.
لحافظ بن أحمد الحكمي (ص111).
Kitoblarda keltirilgan
5 KitoblarЯна... (5)
- عقيدة التوحيد(ألا أنبئكم بأكبر الكبائر) قلنا: بلى يا رسول الله، قال: (الإشراك بالله، وعقوق الوالدين...) الحديث
- قاموس الكبائر موسوعة الكبائر - المجموعة الأولى«أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الكَبَائِرِ؟» ثَلاَثًا، قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: «الإِشْرَاكُ بِاللَّهِ، وَعُقُوقُ الوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ» [23].
- قاموس الكبائر«أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الكَبَائِرِ؟» ثَلاَثًا، قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: «الإِشْرَاكُ بِاللَّهِ، وَعُقُوقُ الوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ» [23].
- قاموس الكبائرموسوعة الكبائر - المجموعة الثانية«أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الكَبَائِرِ؟» ثَلَاثًا، قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: «الإِشْرَاكُ بِاللَّهِ، وَعُقُوقُ الوَالِدَيْنِ. وَجَلَسَ وَكَانَ مُتَّكِئًا فَقَالَ: أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ»، قَالَ: فَمَا زَالَ يُكَرِّرُه
- مشروع المنهج التعليميمادة التوحيد مستوى 3«أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الكَبَائِرِ؟» ثَلاَثًا، قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «الإِشْرَاكُ بِاللَّهِ، وَعُقُوقُ الوَالِدَيْنِِ...»