Skip to content

Ким аррофга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кеча қабул бўлмайди», дедилар

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Ким аррофга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кеча қабул бўлмайди», дедилар».

«مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аррофга боришдан қайтардилар. Арроф – Ҳар хил ишларни қилиб ғайб илмини даъво қиладиган коҳин, мунажжим, фолбин ва шу кабиларнинг номи. Ғайб ишларидан сўраши билан Аллоҳ уни қирқ кун намозининг савобидан маҳрум қилади. Шу, катта гуноҳга қўл урганининг жазосидир.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Коҳинлик, уларга бориш ва ғайб ишлари хақида сўраш ҳаромлиги.

Гоҳида инсон қилган гуноҳининг жазосига, тоат-ибодатининг савобидан маҳрум бўлиб қолади.

Бу ҳадис, юлдузларга қараш, каф ва пиёла ўқишларни ҳам ўз ичига олади. Бир мартага шундай қараб қўйиш ҳам шулар жумласидандир. Чунки бу коҳинликдан ва ғайб илмини даъво қилишдандир.

Бу аррофга борганнинг жазоси бўлса, аррофнинг жазоси қандай экана?!

Ҳадисда зикр қилинган қирқ кунлик намоз (агар ўқилса) қазосини ўқимаслик жиҳатидан тўғри бўлади, аммо унга савоб берилмайди.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (4/ 1751) (2230).

Муснади Аҳмад (27/ 197) (16638).

Яна... (4)

الجديد في شرح كتاب التوحيد.

للقرعاوي (ص238).

الملخص في شرح كتاب التوحيد.

للفوزان (ص213).