Skip to content

«Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набиралари ва райҳонлари - Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳумодан ривоят : «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мана бу сўзларни ёдлаб қолганман:

«Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол».

«دَعْ مَا يَرِيبُك إلَى مَا لَا يَرِيبُكَ».

Термизий ва Насоий ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалол ёки ҳаромлиги аниқ бўлмаган, шак-шубҳали сўз ва амалларни тарк қилиб, ҳалол ва яхши экани аниқ бўлган ишларни қилишга буюрдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

Мусулмон шубҳали нарсаларни тарк қилиб, ишларини аниқ нарсалар устига қуриши лозим. Дини бўйича басиратга эга бўлиши керак.

Шубҳали ишларни бажаришдан қайтариқ.

Ҳотиржам ва роҳатда яшамоқчи бўлсанг, шубҳали нарсани тарк қил ва уни улоқтир.

Аллоҳ таолонинг бандаларнинг нафси ва қалби ҳотиржам бўладиган нарсага буюриши ва ташвишу изтироб олиб келадиган нарсадан қайтаришида У Зотнинг катта марҳамати аён бўлади.

Манбалар

Сунани Насоий (8/ 327) (5711).

Сунани Тирмизий (4/ 286) (2518).

Муснади Аҳмад (3/ 248) (1723).

Яна... (5)

التحفة الربانية في شرح الأربعين حديثًا النووية.

لإسماعيل الأنصاري (ص29).

شرح الأربعين النووية.

لابن عثيمين (ص153).

فتح القوي المتين في شرح الأربعين وتتمة الخمسين للنووي وابن رجب (ص56).