Skip to content

Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар, Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир

Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар. Мен токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб: «Эй, Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар, Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар. Бас, биз уни бўлиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик.

دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَقَدْ سَتَرْتُ سَهْوَةً لِي بِقِرَامٍ فِيهِ تَمَاثِيلُ، فَلَمَّا رَآهُ هَتَكَهُ وَتَلَوَّنَ وَجْهُهُ وَقَالَ: «يَا عَائِشَةُ، أَشَدُّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللهِ» قَالَتْ عَائِشَةُ: «فَقَطَعْنَاهُ فَجَعَلْنَا مِنْهُ وِسَادَةً أَوْ وِسَادَتَيْنِ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларига Оиша разияллоҳу анҳо ҳузурларига кирдилар. Кичкина жавонни тирик жонзотнинг сурати бор парда билан ёпиб қўйганларини кўриб, Аллоҳ учун юзлари ўзгариб ғазабландилар ва уни юлиб ташладилар ва: «Қиёмат куни азоби энг қаттиқ инсонлар чизган сўратлари билан Аллоҳга ўхшашга ҳаракат қилганлар», – дедилар. Оиша онамиз: «Шунда биз уни битта ёки иккита тўшакча қилиб олдик», – дедилар.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Агар янада катта фасод иш рўй бермаса, мункарни кўриши билан дарҳол инкор қилиши ва сусткашлик қилмаслиги керак.

Қиёмат куни гуноҳнинг катталигига қараб азобда тафовут бўлади.

Руҳи бор нарсаларни чизиш катта гуноҳлардан.

Суратнинг ҳаром қилинишининг ҳикматларидан: Чизувчи қасддан ёки ўзи билмаган ҳолда чизган суратлари билан Аллоҳга ўхшашга ҳаракат қилган бўлади.

Шариат бойликни ҳаромдан сақлагач уни тўғри фойдаланишга ҳарислиги.

Қандай ҳолатда бўлмасин, кўп ишлатиладиган қадирсиз бўлса ҳам, жонзотларни чизиш ман қилинмоқда.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (7/ 168) (5954).

Саҳиҳи Муслим (3/ 1668) (2107).

Яна... (7)

القول المفيد على كتاب التوحيد.

لابن عثيمين (2/ 442).

الملخص في شرح كتاب التوحيد.

لصالح الفوزان (ص399).

الجديد في شرح كتاب التوحيد.

للقرعاوي (ص441).

كتاب التوحيد لمحمد بن عبد الوهاب (ص138).