Skip to content

Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас. Иккаласи учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан энг яхшиси биринчи бўлиб салом берганидир», - дедилар

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас. Иккаласи учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан энг яхшиси биринчи бўлиб салом берганидир», - дедилар».

«لَا يَحِلُّ لِرَجُلٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثِ لَيَالٍ، يَلْتَقِيَانِ، فَيُعْرِضُ هَذَا وَيُعْرِضُ هَذَا، وَخَيْرُهُمَا الَّذِي يَبْدَأُ بِالسَّلَامِ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда бир мусулмон бошқа мусулмон биродари билан уч кундан ошиқ аразлашишидан, ҳамда иккаласи учрашиб қолса саломлашмай, гаплашмай кетишидан қайтардилар. Шу икки тортишиб қолган биродарларнинг энг яхшиси орани ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилиб салом берганидир. Бу ерда иккиси ўз ҳақлари деб аразлашиб қолгандаги вақт мақсад қилинган. Лекин Аллоҳнинг хаққи учун тарк қилиш маълум бир вақтга чекланмаган, балки умумий манфаатга боғлиқдир. Қачонки у Аллохга осийлиги, бидъати ёки ёмон дўстларини тарк қилса уни ташлаб қўйилмайди.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Одамларнинг табиатини эътиборга олган холда, уч кун ёки ундан озроқ аразлашишлик мубоҳдир. Ичларидаги нарса кетиши учун уч кунлик аразлашишлари кечирилади.

Саломнинг фазли, у инсон нафсидаги ёмон туйғуларни кетказади ва муҳаббатнинг аломати ҳисобланади.

Исломнинг биродарликка ва аҳил иноқ бўлишга бўлган тарғиби.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (8/ 21) (6077).

Саҳиҳи Муслим (4/ 1984) (2560).

Яна... (6)

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (10/ 111).

فتح ذي الجلال والإكرام بشرح بلوغ المرام.

لابن عثيمين (6/ 293).

توضيح الأحكام من بلوغ المرام.

للبسام (7/ 339).