Skip to content

Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб (ширк келтириб) ўлса, жаҳаннамга киради

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сўз айтдилар. Мен ҳам бошқачароқ сўз айтаман. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб (ширк келтириб) ўлса, жаҳаннамга киради», дедилар. Мен (Абдуллоҳ ибн Масъуд) айтаман-ки: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмай (ширк келтирмай) ўлса, жаннатга киради».

قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم كَلِمَةً وَقُلْتُ أُخْرَى، قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ مَاتَ وَهُوَ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللهِ نِدًّا دَخَلَ النَّارَ» وَقُلْتُ أَنَا: مَنْ مَاتَ وَهُوَ لَا يَدْعُو لِلهِ نِدًّا دَخَلَ الْجَنَّةَ.

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким Аллоҳга қилиниши керак бўлган дуо, паноҳ сўраш каби нарсаларни бошқа бирортага сарфлаб вафот этса, дўзах аҳлидан бўлишини хабар бердилар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ким Аллоҳга ширк келтирмай ўлса, борар жойи жаннат эканини қўшиб қўйдилар.

Сўзларнинг маъноси

يدعو: يشمل نوعي الدعاء وهما: دعاء العبادة ودعاء المسألة.

ندًّا: الند: هو الشبيه والنظير في الألوهية أو الربوبية أو الأسماء والصفات.

Ҳадиснинг фойдалари

Дуо ибодатдир ва у Аллоҳдан бошқасига сарфланмайди.

Тавҳиднинг фазли. Ким тавҳиднинг устида вафот этса, гарчи гуноҳлари учун азобланса ҳам охир-оқибат жаннатга киради.

Ширкнинг хатари. Ким ширкнинг устида вафот этса дўзахга киради.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (6/ 23) (4497).

Саҳиҳи Муслим (1/ 94) (92).

Яна... (10)

فتح المجيد شرح كتاب التوحيد.

لعبد الرحمن التميمي (ص76).

القول المفيد على كتاب التوحيد.

لابن عثيمين (1/ 120).

الملخص في شرح كتاب التوحيد.

لصالح الفوزان (ص47).

الجديد في شرح كتاب التوحيد.

لمحمد القرعاوي (ص59).

التمهيد لشرح كتاب التوحيد.

لصالح آل الشيخ (ص42).