Skip to content

Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар».

«حُجِبَتِ النَّارُ بِالشَّهَوَاتِ، وَحُجِبَتِ الْجَنَّةُ بِالْمَكَارِهِ».

Имом Бухорий ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда дўзах ҳаром ишларни қилиш ёки фарз амалларни бажармаслик каби нафсга ёқадиган ишлар билан ўралганини баён қилдилар. Бинобарин, ким мазкур ишларда нафс-ҳавосига эргашса, дўзахга киришга ҳақли бўлур. Жаннат эса, буюрилган тоатларда бардавом бўлиш, ҳаром қилинган ишларни тарк этиш ва бунда сабр қилиш каби нафс ёмон кўрадиган нарсалар билан ўралганини баён қилдилар. Ким мазкур ишларда нафси билан курашиб, бардошли бўлса, жаннатга киришга ҳақли бўлади.

Сўзларнинг маъноси

حُجبت: حُفت وأُحيطت.

Ҳадиснинг фойдалари

Шайтоннинг чиркин ва мункар ишларни чиройли қилиб кўрсатиши инсоннинг нафси хоҳлаган нарсаларга эргашиб кетишининг сабабларидан биридир. Шу даражадаки, нафси нимани яхши деб билса, шунга мойил бўлиб кетаверади.

Ҳаром қилинган нафс хоҳишларидан йироқ бўлишга буюрилган, чунки улар дўзахга олиб борадиган йўлдир. Нафс ёқтирмайдиган нарсаларга сабр қилишга буюрилган, чунки улар жаннатга олиб борадиган йўлдир.

Нафс билан курашиш, ибодатда тиришиш ва тоатлар атрофини ўраб олган машаққатлар ва нафсга ёқимсиз нарсаларга сабр қилишнинг фазилати.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (8/ 102) (6487).

Саҳиҳи Муслим (4/ 2174) (2822).

Сунани Абу Довуд (7/ 122) (4744).

Сунани Тирмизий (4/ 274) (2560).

Сунани Насоий (7/ 3) (3763).

Яна... (10)

كنوز رياض الصالحين.

لمجموعة من الباحثين (2/ 449).

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (2/ 87).

المنهاج شرح صحيح مسلم بن الحجاج.

للنووي (17/ 165).

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (1/ 183).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

لمصطفى الخِن وغيره (1/ 134).