Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!",- дедилар
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир одам Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига келиб: "Ё, Расулуллоҳ! Бизлардан биримиз нафсида ёмон васвасани ҳис қилади ва уни тилга олишидан кўра ёниб, кулга айланиши унга севимлироқ бўлади", - деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!",- дедилар.
جاءَ رجُلُ إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقال: يا رسولَ اللهِ، إن أحدنا يجدُ في نفسِهِ -يُعرِّضُ بالشَّيءِ- لأَن يكونَ حُمَمَةً أحَبُّ إليه من أن يتكلَّم بِهِ، فقال: «اللهُ أكبرُ، اللهُ أكبرُ، الحمدُ لله الذي ردَّ كيدَه إلى الوسوسَةِ».
Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб: "Ё Расулуллоҳ, бировимиз кўнглига оғир келган ишни ҳис қилади. У васвасани тилга олганидан кўра, кулга айланиб кетгани унга севимлироқдир",- деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки марта такбир айтиб, Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳ таолога ҳамду сано айтдилар.
...:
Шайтон, мўъминларни иймондан кофирликка қайтариш учун доимо қулай фурсатни кутишининг баёни.
Шайтоннинг мўъминлар олдида ожизлигининг баёни. Чунки унинг фақатгина васваса қилишга кучи етади холос.
Мўъмин Шайтон васвасаларидан воз кечиб, уларни даф қилиши лозим.
Яхши ёки ҳайратли ёхуд буларга ўхшаш ишларда такбир айтишнинг шариатда бор эканлиги.
Мўмин бошига келган муаммолар ечимини билиш учун, олимдан сураши шариатда бор экани.
Саҳиҳи Муслим (1/ 119) (132).
Яна... (4)
Сунани Абу Довуд (7/ 435) (5112) السنن الكبرى للنسائي (9/ 249) (10435).
شرح سنن أبي داود للعباد (580/ 28).
شرح سنن أبي داود لابن رسلان (19/370).
ومرقاة الصعود (3/1301).