Skip to content
العَلَق /

Oyat 5

96 : 5
العَلَق Oyatlar 19
Sura · العَلَق
Ўзбек · Mansour
96 : 5

عَلَّمَ ٱلۡإِنسَٰنَ مَا لَمۡ يَعۡلَمۡ

У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди.

Explanation & meanings · 1
  1. Ушбу оятлар инсоният ҳаётига янги илоҳий таълимот ва то Қиёмат бузилмай сақланиб қоладиган, Аллоҳ таоло юборган динларнинг энг сўнггиси бўлган мукаммал бир дин — Ислом кириб келгани ҳақидаги илк хабарлар эди. Ушбу илк оятларданоқ Ислом дини инсонларни жаҳолат-хурофотга эмас, балки илм-маърифатга чорлаши ва фақат ўқиш-ўрганиш билан Яратган рози бўладиган Ҳидоят йўлини топишга даъват этиши маълум бўлди. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом «Илм исташ ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир», деб марҳамат қилганлар. Энди қуйидаги оятларда динсиз кимсаларни мол-дунё ва мансаб-мартабалар қандай куйларга солиши ҳақида хабарлар берилади.