8 : 1
يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡأَنفَالِۖ قُلِ ٱلۡأَنفَالُ لِلَّهِ وَٱلرَّسُولِۖ فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَصۡلِحُواْ ذَاتَ بَيۡنِكُمۡۖ وَأَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥٓ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Сиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Ўлжалар Аллоҳ ва пайғамбарникидир. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва ўз ораларингизни ўнглангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига бўйсунингиз!
Explanation & meanings · 1
- Бадр жангидан сўнг қўлга киритилган ўлжаларни тақсимлашда ёш аскарлар билан кексалари ўртасида келишмовчилик пайдо бўлади. Ёшлар: «Ғалаба бизнинг кучимиз билан бўлди, бинобарин, ўлжалар ҳам ўзимизники бўлиши керак», дейишса, кексалар: «Биз сизларга жанг йўл-йўриқларини кўрсатиб турганмиз, демак, бу ўлжаларда бизнинг ҳам улушимиз бор», дейишди. Шунда юқоридаги оят нозил бўлди ва Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом тушган ўлжани ёшу қарига баробар қилиб улашиб бердилар.