Skip to content
القَصَص /

Oyat 85

28 : 85
القَصَص Oyatlar 88
Sura · القَصَص
Ўзбек · Mansour
28 : 85

إِنَّ ٱلَّذِي فَرَضَ عَلَيۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ لَرَآدُّكَ إِلَىٰ مَعَادٖۚ قُل رَّبِّيٓ أَعۡلَمُ مَن جَآءَ بِٱلۡهُدَىٰ وَمَنۡ هُوَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта сизга (ушбу) Қуръонни (яъни, уни тиловат қилишни унга амал қилишни ва уни умматларингизга (етказишни) фарз қилган зот, шак-шубҳасиз, сизни бир қайтадиган жойга (Маккага) қайтаргувчидир. (Мушрикларга) айтинг: «Парвардигорим, ҳидоят келтирган кишиларни ҳам, очиқ-равшан залолатдаги кимсаларни ҳам жуда яхши билгувчидир».

Explanation & meanings · 1
  1. Муфассирлар ёзишларича, ушбу оят Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кетаётганларида, йўлда Жуҳфа деган жойга қўниб, ўзлари ташлаб чиқиб кетаётган ватанлари Маккани қўмсаган вақтларида нозил бўлган экан.