21 : 50
وَهَٰذَا ذِكۡرٞ مُّبَارَكٌ أَنزَلۡنَٰهُۚ أَفَأَنتُمۡ لَهُۥ مُنكِرُونَ
Бу (Қуръон) Биз нозил қилган муборак эслатмадир. Ҳали сизлар уни инкор қилгувчимисизлар?!
Explanation & meanings · 1
- Ушбу оятдаги хитоб Макка арабларига қаратилган бўлиб, уни шундай тушунмоқ лозим: Бошқа тил, бошқа миллат эгалари Қуръон тилини билмаганлари боис, Унинг қадр-қимматини тўла англай олмасликлари мумкин. Аммо сизлар ўз тилингизда нозил қилинган, теран маъно-моҳиятидан ташқари балоғат ва фасоҳатга тўлиқ бўлган назмининг ўзидан илоҳий мўъжиза экани кўриниб турган Китобни қандай инкор қила оласизлар?!