Skip to content
البَقَرَة /

Oyat 39

2 : 39

Oyat 39 of البَقَرَة (2 : 39). This page carries the verse in the Uthmani script with a translation of its meaning, at a stable URL that can be cited on its own.

البَقَرَة Oyatlar 286
Sura · البَقَرَة
Ўзбек · Mansour
2 : 39

وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَآ أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِۖ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ

Оятларимизни инкор қилиб, ёлғон деган кимсалар эса дўзах эгалари бўлиб, унда абадий қолажаклар.

Explanation & meanings · 1
  1. Юқоридаги оятлардан бизга Одамзод Аллоҳнинг Ердаги сир-асрорини биладиган халифаси экани ва ҳатто бегуноҳ фаришталар ҳам унга таъзим қилишлари маълум бўлгани каби шайтоннинг сўзига кириш уни жаннатдан маҳрум қилгани, энди Ерда тинч, осойишта яшаш учун шайтони лаъиннинг васвасаларига учмаслик зарурлиги уқтирилади. Энди, Одамзоднинг коинотдаги энг азиз ва мукаррам зот экани баён қилинганидан кейин сўз Бани Исроил (Исроил — Яъқуб пайғамбарнинг номларидан бири, бани Исроил — Исроил болалари дейилганда яҳудийлар тушунилади) ҳақида кетади. Уларнинг ким эканликлари, қилмишлари ва топажак оқибатлари ҳақидаги батафсил ҳикояда (40-141- оятлар) ақл эгалари учун ибратлар бордир.