Skip to content
البَقَرَة /

Oyat 104

2 : 104
البَقَرَة Oyatlar 286
Sura · البَقَرَة
Ўзбек · Mansour
2 : 104

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقُولُواْ رَٰعِنَا وَقُولُواْ ٱنظُرۡنَا وَٱسۡمَعُواْۗ وَلِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٞ

Эй мўминлар, «Роъино» деманг. «Унзурно» денглар. Ва (Аллоҳнинг амр-наҳий-фармон-таъқиқларига) қулоқ солинг! Кофирлар учун аламли азоб бор.

Explanation & meanings · 1
  1. Араб тилида ҳар икки сўз «Бизга боққин, қарагин» деган маънони англатади. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Қуръон оятларини тиловат қилиб бераётганларида, мўминлар у кишига: «Бизларнинг ҳолимизни риоя қилгин ва оятларни шошмасдан қайта-қайта ўқигин», деган маънода «Роъино» дер эдилар. Лекин яҳудийлар «роъино» сўзининг риоя қилмоқ, боқмоқ деган ўзакдан чиққанини билганлари ҳолда кўнгиллари бузуқлиги сабабли «руунат — енгилтак бўлмоқ» деган ўзакдан чиқадиган сўзга ўхшатиб талаффуз қилдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло мўминларга бу сўзни ишлатмасликни амр қилди.