Skip to content
الحِجر /

Oyat 18

15 : 18

Oyat 18 of الحِجر (15 : 18). This page carries the verse in the Uthmani script with a translation of its meaning, at a stable URL that can be cited on its own.

الحِجر Oyatlar 99
Sura · الحِجر
Ўзбек · Mansour
15 : 18

إِلَّا مَنِ ٱسۡتَرَقَ ٱلسَّمۡعَ فَأَتۡبَعَهُۥ شِهَابٞ مُّبِينٞ

Магар (у жинлардан) биронтаси (осмондаги малоикаларнинг бирон сўзини) ўғринча эшитиб олса, бас, уни очиқ (учар) юлдуз қувиб етар (яъни, ҳалок этар).

Explanation & meanings · 1
  1. Диний таълимотга кўра, замин инсонларнинг макони, осмон эса малоикаларнинг ошёнидир. Бу фаришталар «Аллоҳнинг аскарлари» саналиб, Аллоҳ таоло Ўзининг Ердаги бандалари хусусидаги барча ҳукм-фармонларини адо қилишни ана ўша фаришталар зиммасига юклагандир. Энди оламда учинчи бир тоифа — жинлар тоифаси ҳам борки, улардан айримлари осмондаги фаришталарнинг ўзаро гап-сўзларини ўғринча эшитиб олишиб, Ердаги фолбинларга етказмоқчи бўладилар. Мазкур оятларда уқтирилишича, осмондаги учар юлдузлар ана ўшандай шайтон-жинларга отилган ўқлардир.