Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 5

Filtrlarni tozalash
«Агар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, У сизларни эрталаб уясидан оч-наҳор учиб чиқиб, кечки пайт қорни тўйиб қайтган қушни ризқлантиргани каби ризқлантирур», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида ва Ҳоким ривоят қилган
Шунда: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривояти
"Аллоҳ таоло ўзи рухсат берган ишларни ҳудди фарзларига амал қилинганидек амал қилинишини суяди".
Саҳиҳ Ибн Ҳиббон ривояти
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳи куни инсонларга хитоб қилиб дедилар: «Эй инсонлар, Аллоҳ таоло жоҳилият манманликларини, хусусан, ўз оталари (насаби) билан манманлик қилишни сизлардан кетказди. Инсонлар икки хил бўлишади. Бирлари хайр-саҳоватли, тақводор, Аллоҳнинг наздида азиз бўлишади. Иккинчи тоифа инсонлар эса бузуқ, уятсиз, Аллоҳнинг наздида разил кимса бўлишади. Инсонлар Одам алайҳиссаломнинг болаларидирлар. Аллоҳ эса Одам атони тупроқдан яратган. Аллоҳ таоло айтади: {Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва хабардор зотдир} [Хужурот: 13]».
Саҳиҳ Термизий ва Ибн Ҳиббон ривояти
«Энг ёмон ўғирлик, киши ўзининг намозидан ўғирлашидир», – дедилар. Улар: «Киши қандай қилиб намозидан ўғирлайди?», дейишди. У зот: «У рукуъси, саждаси ва хушуъсини мукаммал қилмайди (мана шу намоздан ўғирлашидир)», дедилар.
Саҳиҳ Ибн Ҳиббон ривояти