Skip to content

Киши бир биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйсин», дедилар

Миқдом ибн Маъдий Кариб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Киши бир биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйсин», дедилар».

«إِذَا أَحَبَّ الرَّجُلُ أَخَاهُ فَلْيُخْبِرْهُ أَنَّهُ يُحِبُّهُ».

Абу Довуд, Термизий, Насоий «Сунани Кубро» ва Аҳмад ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда мўминларнинг бир-бирларига бўлган алоқаларини кучайтирадиган ва улар орасида муҳаббатни ёядиган сабаблардан бирини баён қилмоқдалар. Шунга кўра, бир киши биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйиши керак.

Ҳадиснинг фойдалари

Дунёвий манфаатни кўзламасдан, холис Аллоҳ учун яхши кўришнинг фазилати.

Ораларидаги муҳаббат ва дўстлик кучайиши учун биродарига уни Аллоҳ учун яхши кўришини хабар бериш мустаҳаб амалдир.

Мўминлар орасида меҳр-муҳаббатнинг ёйилиши Аллоҳ йўлидаги биродарликни кучайтиради ҳамда жамиятни парокандалик ва бўлинишдан сақлайди.

Манбалар

Сунани Абу Довуд (7/ 444) (5124).

Сунани Тирмизий (4/ 199) (2392).

Насоийнинг «Сунани Кубро» китоби (9/ 87) (9963).

Муснади Аҳмад (28/ 408) (17171).

Яна... (12)

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (1/ 450).

تطريز رياض الصالحين.

لفيصل المبارك (ص258).

رياض الصالحين للنووي.

(ص138) (383).

سلسلة الأحاديث الصحيحة وشيء من فقهها وفوائدها.

للألباني (1/ 777).

فيض القدير شرح الجامع الصغير.

للمناوي (1/ 247).

كنوز رياض الصالحين.

لمجموعة من الباحثين (6/ 279).