Skip to content

Кимни ризқи кенг ва умри баракали бўлиши хурсанд қилса, сийлаий раҳмни боғласин», – дедилар

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Кимни ризқи кенг ва умри баракали бўлиши хурсанд қилса, сийлаий раҳмни боғласин», – дедилар.

«مَنْ أَحَبَّ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ، وَيُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Қариндошларни зиёрат, ҳурмат ва бошқа яхши ишларни қилиш билан сийлаи раҳм қилишга ундамоқдалар. Албатта, бундай ишларни қилиш ризқнинг кенг ва умрнинг узун бўлишига сабаб бўлади.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Раҳм дегани ота-она томонидан бўлган қариндошлардир. Қариндош қанча яқин бўлса, шунча қариндошлик ришталарини боғлашга авлороқ бўлади.

Мукофот ёки жазо амалнинг жинсидандир. Ким қариндошларига яхшилик ва эҳсон қилса, Аллоҳ ҳам унга ризқини кенг ва умрини узун қилиш билан яхшилик қилади.

Сийлаи раҳм ризқнинг мўл-кўл ва умрнинг узун бўлиши учун сабабдир. Баъзилар: «Инсоннинг умри ва ризқи ёзилиб қўйилган, бу ерда барака мақсад қилинмоқда»–деганлар. Яъни умри бўйи бошқалардан фойдалироқ ишларни қилади. Ва баъзилар: «Ҳақийқатдан ҳам умри узаяди ва ризқи кўпаяди» – деганлар, Аллоҳу аълам.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (8/ 5) (5986).

Саҳиҳи Муслим (4/ 1982) (2557).

Яна... (10)

توضيح الأحكام من بلوغ المرام.

للبسام (7/ 320).

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (3/ 188).

فتح ذي الجلال والإكرام شرح بلوغ المرام.

لابن عثيمين (6/ 275).

تطريز رياض الصالحين.

لفيصل المبارك (ص224).

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (10/ 81).