Skip to content

Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади

Абул Аббос Саҳл ибн Саъд Соидий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, деди: «Ё Расулуллоҳ! Менга шундай бир амални кўрсатингки, агар уни қилсам, Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам мени яхши кўрсин». Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади».

«ازْهَدْ فِي الدُّنْيَا يُحِبُّكَ اللَّهُ، وَازْهَدْ فِيمَا عِنْدَ النَّاسِ يُحِبُّكَ النَّاسُ».

Ибн Можа ва бошқалар ҳасан санадлар билан ривоят қилганлар
Имом Нававий: «Ҳасан ҳадис», деган
Изоҳ

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Аллоҳ таоло ҳам, одамлар ҳам яхши кўрадиган амалга йўллаб қўйишларини сўради. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар ошиқча дунё матоларини, охиратда фойда бермайдиган нарсаларни ва динингга зарар олиб келиши мумкин бўлган нарсаларни тарк қилсанг Аллоҳ сени яхши кўради. Агар одамларнинг қўлидаги дунё матоларини тарк қилсанг одамлар сени яхши кўради. Чунки одамлар табиатан қўлларидаги нарсага эга бўлмоқчи бўлган одамни ёмон кўрадилар ва ким у нарсаларни тарк қилса яхши кўрадилар.

Ҳадиснинг фойдалари

Дунёдан зуҳд қилишнинг фазилати. Зуҳд – охиратда фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилишдир.

Зуҳд "Вароъ" даражасидан олийроқ. Чунки "Вароъ" охирида зарар берадиган нарсани тарк қилиш. Зуҳд эса охиратда фойда бермайдиган нарсани тарк қилишдир.

Синдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Дунё инсонлар наздида севимли нарсадир. Кимки улар билан рақобатлашса, шу миқдорда улар учун ёмон кўрилган шахсга айланади. Кимки уларни ва уларнинг севимли нарсасини тарк этса, шу миқдорда уларнинг қалбларидан жой олади.

Манбалар

Сунани Ибн Можа (5/ 225) (4102).

Яна... (7)

Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) (ص118) (ح31).

التحفة الربانية في شرح الأربعين حديثًا النووية (ص73).

فتح القوي المتين في شرح الأربعين وتتمة الخمسين (ص111).

الفوائد المستنبطة من الأربعين النووية.

للشيخ عبد الرحمن البراك (ص87).

الأحاديث الأربعون النووية وعليها الشرح الموجز المفيد.

لعبد الله بن صالح المحسن (1/61).