Skip to content

Агар бир киши уйига кирса, кираётган ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): «Сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам йўқ!», дейди

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудмодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитдим:

«Агар бир киши уйига кирса, кираётган ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): «Сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам йўқ!», дейди. Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон (ўзининг шерикларига): «Сизларга тунайдиган жой топилди», дейди. Агар таомланаётган вақтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, у: «Сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам топилди», дейди.

«إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ، فَذَكَرَ اللهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ، قَالَ الشَّيْطَانُ: لَا مَبِيتَ لَكُمْ، وَلَا عَشَاءَ، وَإِذَا دَخَلَ، فَلَمْ يَذْكُرِ اللهَ عِنْدَ دُخُولِهِ، قَالَ الشَّيْطَانُ: أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ، وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللهَ عِنْدَ طَعَامِهِ، قَالَ: أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кириш ва бирор нарсани истеъмол қилаётган вақтда Аллоҳни зикр қилишга буюрдилар. Агар у уйга кираётганда ва овқат ейишни бошлаганда «Бисмиллаҳ», дея Аллоҳни зикр қилса, шайтон дўстларига: «Аллоҳни зикри билан қўриқланган бу уйда сизларга овқат ҳам, жой ҳам йўқ», дейди. Агар Инсон уйига кираётганда ҳам овқат ейиш вақтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон дўстларини чақиради, уларга тунашга жой ҳам, кечки овқат ҳам топганларини хабар беради.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Уйга кириш ва таом олдидан Аллоҳни зикр қилиш. Чунки уй эгалари Аллоҳни зикр қилмасалар, шайтон у уйларда тунайди ва таомларидан ейди.

Шайтон одам боласининг амалини ва барча ишларини кузатиб туради. Агар зикрдан ғафлатда қолсалар, ўз муродига етади.

Зикр шайтонни қувади.

Ҳар бир шайтоннинг эргашувчилари, авлиёлари бор. Сўзларидан ҳурсанд бўлишади ва буйруқларига эргашишади.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (3/ 1598) (2018).

Яна... (8)

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (2/ 50).

تطريز رياض الصالحين.

لفيصل المبارك (ص467).

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (4/ 190).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

لمجموعة من الباحثين (1/ 700).