Skip to content

Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин боғламларини кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларнинг олдига бориб, уйларига ўт қўйиб юбормоқчи бўлдим», дедилар».

«‌إِنَّ ‌أَثْقَلَ صَلَاةٍ عَلَى الْمُنَافِقِينَ صَلَاةُ الْعِشَاءِ وَصَلَاةُ الْفَجْرِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِيهِمَا لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا، وَلَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِالصَّلَاةِ فَتُقَامَ، ثُمَّ آمُرَ رَجُلًا فَيُصَلِّيَ بِالنَّاسِ، ثُمَّ أَنْطَلِقَ مَعِي بِرِجَالٍ مَعَهُمْ حُزَمٌ مِنْ حَطَبٍ إِلَى قَوْمٍ لَا يَشْهَدُونَ الصَّلَاةَ، فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ بِالنَّارِ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқлар ва уларнинг намоздан ялқовланишлари, хоссатан бомдод ва ҳуфтон намозларидан ялқовланишлари ҳақида хабар бердилар. Агар мусулмонлар жамоати билан намоз ўқишнинг фазилатини билганларида эди, ёш бола қўли ва тиззаси билан эмаклагандай эмаклаб келган бўлар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга буюрсалару қомат айтилса, у зотнинг ўрниларига бошқа киши имомлик қилса-ю сўнгра намозга келмайдиган кишиларнинг уйларига бир тўда одамлар билан ўтин олиб бориб уйларини ёндириб ташлашни ният қилдилар. Чунки улар жуда қаттиқ гуноҳ қилишган эди, лекин У зот бундай қилмадилар, чунки у уйларда гуноҳсиз аёллар, болалар ва узрли инсонлар бор эди.

Сўзларнинг маъноси

المنافقين: الذين يظهرون الإسلام ويبطنون الكفر.

ولو يعلمون: علم إيمان ويقين.

فتُقَام: ينادى لها بالإقامة.

حُزَمٌ: جمع حزمة، وهو ما جُمع وشُدَّ بحبل ونحوه.

Ҳадиснинг фойдалари

Масжиддаги жамоатдан орқада қолишнинг хатари.

Мунофиқлар ибодатларидан риё ва сумъадан бошқа нарсани хоҳламайдилар. Шунинг учун ҳам намозга фақат одамлар кўргандагина келадилар.

Бомдод ва ҳуфтон намозларини жамоат билан ўқиш савобининг улуғлиги. Бу икки намоз унга эмаклаб бўлса ҳам келишга лойиқ.

Бомдод ва ҳуфтон намозига маҳкам бўлиш нифоқдан саломат қилади, шунингдек у иикаласидан ортда қолиш ва бормаслик мунофиқларнинг сифатларидан.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (1/ 451) (651).

Саҳиҳи Бухорий (1/ 132) (657).

Яна... (6)

الإلمام بشرح عمدة الأحكام.

لإسماعيل الأنصاري (1/ 88).

تيسير العلام شرح عمدة الأحكام.

للبسام (ص107).

تنبيه الأفهام شرح عمدة الأحكام.

لابن عثيمين (1/ 136).