Skip to content

Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозе қилса, Аллоҳ таоло унинг мартабасини баланд қилади» – дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозе қилса, Аллоҳ таоло унинг мартабасини баланд қилади» – дедилар.

«مَا نَقَصَتْ صَدَقَةٌ مِنْ مَالٍ، وَمَا زَادَ اللهُ عَبْدًا بِعَفْوٍ إِلَّا عِزًّا، وَمَا تَوَاضَعَ أَحَدٌ لِلهِ إِلَّا رَفَعَهُ اللهُ».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда садақа молни камайтирмаслигин, аксинча офатларни тўсишини, Аллоҳ унга катта яхшиликлар беришини баён қилдилар. Шундай қилиб озайиш эмас кўпайиш бўлади. Аллоҳ ,интиқом олишга қудрати бўлиб туриб, кечиримли бўлган бандасини иззат-шарафини зиёда қилади. Киши ўзини бировдан қўрққанидан, муғомбирлик қилиб ёки манфаат талабида эмас, балки Аллох учун хокисор тутса, Аллоҳ унинг улуғворлик ва шараф билан мукофотлайди.

Ҳадиснинг фойдалари

Баъзилар тескари ўйласаларда, яхшилик ва ютуқ шариатга амал қилишда ва яхши амал қилишдадир.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (4/ 2001) (2588).

Яна... (8)

توضيح الأحكام من بلوغ المرام.

للبسام (7/ 501).

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (10/ 354).

فتح ذي الجلال والإكرام.

لابن عثيمين (6/ 438).

سبل السلام بشرح بلوغ المرام.

للصنعاني (2/ 692).