«Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!».
Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!».
«إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلاَمِ النُّبُوَّةِ الأُولَى: إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлоддан авлодга ўтиб умматимизнинг биринчи авлодигача етиб келган, олдинги пайғамбарлардан қолган бир васият борлиги ҳақида хабар бердилар. У ҳам бўлса: «Қилмоқчи бўлган ишингга қара: агар у ишдан уялишга ҳожат бўлмаса, уни бажар; агар у иш уялишга арзийдиган нарса бўлса, уни тарк эт. Чунки ёмон ва қораланадиган ишлардан қайтарувчи нарса — ҳаёдир. Кимда ҳаё бўлмаса, у ҳар турли фаҳш ва мункар ишлар ичига чўкиб кетади».
Ҳаё яхши хулқларнинг асли.
Ҳаё анбиёларнинг сифатидан ва улардан бизга мерос.
Ҳаё мусулмон кишини зийнатловчи амалларга чорлайди ва уни булғайдиган ишлардан қайтаради.
Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу ердаги амр мубоҳликка далолат қилади. Аллоҳдан ҳам, одамлардан ҳам уялмайдиган иш бўлса, уни бажараверсин. Агар уялтирадиган иш бўлса, қилмасин. Ислом динининг бутун мазмун-моҳияти шу нарса устига қурилган. Яъни, инсон вожиб ва мандуб ишларни тарк қилишдан ҳамда ҳаром ва макруҳ ишларни бажаришдан уялиши лозим. Мубоҳга келсак, уни бажаришдан ёки тарк қилишдан уялиш ўрнига қараб жоиз. Шундай қилиб ҳадис Исломнинг беш ҳукмини ўз ичига олди. Бу таҳдидли буйруқ ҳам дейилган. Яъни, агар сенда ҳаё бўлмаса, хоҳлаганингни қил, Аллоҳ албатта жазоингни беради деган маъно. Яна хабар маъносидаги буйруқ ҳам дейилган. Яъни, уялмаган инсон хоҳлаганини қилади.
Саҳиҳи Бухорий (8/ 29) (6120).
Яна... (6)
نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.
لمجموعة من الباحثين (2/ 1252).
تطريز رياض الصالحين.
لفيصل آل مبارك (ص1045).
شرح رياض الصالحين.
لابن عثيمين (6/ 656).
Kitoblarda keltirilgan
5 KitoblarЯна... (5)
- الله -جل جلاله- أنيس المحبين وملاذ القاصدين«إِنَّ مِـمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلاَمِ النُّـبُوَّةِ الأُولَى: إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»
- رياض الصالحينرياض الصالحين مع فوائد وهدايات - 8«إنَّ ممَّا أدْرَكَ النَّاسُ من كَلام النُّبُوَّة الأولىٰ: إذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شئْتَ».
- مجموعة زاد الحديث(3)1«إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلاَمِ النُّبُوَّةِ الأولى: إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»
- مشروع منهاج زادكزادك معلم 2«إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلَامِ النُّبُوَّةِ الأُولَى: إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»
- مشروع منهاج زادكزادك 2 طالب نهائي«إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلَامِ النُّبُوَّةِ الأُولَى: إِذَا لَمْ تَسْتَحِي فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»