Skip to content

Эй Билол, Намозга иқомат айтиб бизларни роҳатлантиринг!», – деганларини эшитдим»,-дедилар

Солим ибн Абу Жаъд разияллоҳу анҳу айтадилар:«Бир киши:«Қани эди намоз ўқиб роҳат олсам», – деди. Шунда ёнида ўтирган инсонлар ҳудди уни айблагандай бўлдилар. Шунда Солим ибн Абу Жаъд разияллоҳу анҳу:« Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни:

«Эй Билол, Намозга иқомат айтиб бизларни роҳатлантиринг!», – деганларини эшитдим»,-дедилар».

«يا بلالُ، أقِمِ الصَّلاةَ، أرِحْنا بها».

Абу Довуд ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Саҳобалардан бири: «Қани эди намоз ўқиб роҳатлансам», – деди. Атрофидагилар ҳудди бу нарсани айблагандай бўлдилар. Шунда Солим ибн Абу Жаъд разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Эй Билол, роҳатланишимиз учун азон ва қомат айтинг!» деган сўзларини эшитганлари ҳақида айтиб бердилар. Чунки унда Аллоҳга бўлган муножот, қалб ва руҳга роҳат бор.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Қалбнинг роҳати намоз билан бўлади. Чунки намозда Аллоҳ таоло билан муножот бор.

Ушбу ҳадисда ибодатдан бўшашган одамга инкор қилинмоқда.

Ким ўз вазифаларини бажарса ва зиммасини ундан ҳоли қилса, шу билан ҳотиржамлик ва роҳатга эришади.

Манбалар

Сунани Абу Довуд (7/ 338) (4985).

Яна... (4)

الكاشف عن حقائق السُّنن (4/1217).

عون المعبود وحاشية ابن القيم (13/ 225).

مرقاة المفاتيح (3/939).

شرح سنن أبي داود للعباد (567/ 6).